Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовнинг www.kun.uz сайти мухбири билан суҳбати эълон қилинганидан сўнг баъзи интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда ушбу масалага нохолис ёндашиш, интервьюнинг айрим қисмларини контексдан ажратиб нотўғри талқин қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Халқ таълими вазирлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо қарши ҳамда тизимда фаолият кўрсатаётган педагогларнинг ўз касбига алоқаси бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига йўл қўймайди. Соҳада хизмат қилаётган 400 минг нафардан ортиқ фидойи устоз ва мураббийларнинг меҳнатини қадрлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда устоз обрўсини ошириш йўлидаги ишларини давом эттиради.

Вазирлик қонунчилигимизда белгиланган меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқий нормаларга сўзсиз амал қилади.

                                                Халқ таълими вазирлиги
                                                      Матбуот хизмати

 

25.08.2017 00:00:00