ХТВ Телеграм мессенжерида UzEduBot ботини ишга туширди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Телеграм мессенжерида UzEduBot ботини ишга туширди.

 

UzEduBot ботининг асосий мақсади халқ таълими тизимидаги маълумотларни олишга қулайлик яратишдан иборат.

Бот орқали фойдаланувчилар Халқ таълими вазирлиги, республика ташкилотлари ҳамда вилоят, шаҳар ва туман халқ таълими бошқармалари, шунингдек, бўлимлари манзили, телефон рақамларини олиш мумкин.

Бот ёрдамида умумий ўрта таълим мактаблари ва ихтисослашган муассасалар ҳамда меҳрибонлик уйларининг манзилларини ҳам топиш имконияти бор.

Мазкур бот ташкилотларнинг манзили билан бирга харита ва уларнинг жойлашган жойини ҳам кўрсатиб беради.

Автоматлашган тизим амалга оширилган ва оширилиши кутилаётган лойиҳалар, умумтаълим мактабларининг молиявий харажатлари (мактаблар сметалари) ҳамда бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни ҳам тақдим этади.

Фойдаланувчилар бот ёрдамида вазирлик тизимига оид янгиликлар билан ҳам мунтазам танишиб боришлари мумкин.

UzEduBot боти ҳозирда тест тизимида фаолият юритмоқда. Лойиҳа “Инновация, технология ва стратегия маркази” ДУК мутахассислари томонидан яратилган. UzEduBot боти қўшимча маълумотлар билан мунтазам янгиланиб борилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Baham ko'ring: