Ўзбекистон мактабларига Франциянинг “Amopa” ассоциацияси томонидан француз тилидаги бадиий адабиётлар ва дарсликлар тақдим этилди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 51-сонли француз тилига ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Франциянинг “Amopa” ассоциацияси томонидан Ўзбекистондаги француз тилида ўқитиладиган 787 та ихтисослаштирилган мактаблар учун 998 номдаги 1 470 дона бадиий адабиётлар ва дарсликлар беғараз ажратилди.

photo2021-07-0919-10-09-2.jpg

Тақдимотда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Ўзбекистоннинг Франциядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сардор Рустамбоевлар ҳамда “Amopa” ассоциацияси вакиллари ZOOM орқали иштирок этди.

photo2021-07-0919-10-08-2.jpg

Тақдимот жараёнида Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 51-сонли француз тилига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 11-синф ўқувчиси Садия Саидкаримовa ҳамда ўқитувчилар мазкур китоблар ўқувчиларнинг чет тилини ўрганишда билимини янада оширишда муҳимлигини таъкидлади.

photo2021-07-0919-10-09.jpg

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов тақдимот жараёнида Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасига ҳамда “Amopa” ассоциациясига миннатдорлик билдирди.

Baham ko'ring: