Россия университетларида таълим олмоқчимисиз? Унда кўргазмага марҳамат!

5-7 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Россия таълими. Тошкент-2021» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Кўргазмада ўттиздан ортиқ Россия Федерациясининг университетлари ўз ўқув дастури ва имкониятларини тақдимот қилади.

Кўргазманинг асосий мақсади абитуриентларни (мактаб, лицей битирувчиларини) Россиянинг етакчи олий ўқув юртларида халқаро таълим дастурлари бўйича ўқиш (грантларни қўлга киритиш) имкониятлари билан таништиришдан иборат.

Кўргазма ташкилотчилари: «Россотрудничество», Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.

Ўтказиш жойи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети (Ислом Каримов кўчаси 49, «Ўзбекистон» ва «Халқлар дўстлиги» метро бекатлари)

Кўргазма иш вақти: соат 10:00 - 17:00

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин: + 998 71 2155428; + 998 71 2547254;

Baham ko'ring: