Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ўзбек тилим – ифтихорим” мавзусида иншолар ва видеолавҳалар танлови ғолиблари тақдирланди

Ўзбек тилининг давлат тили сифатида мақомини ошириш, миллий маънавиятимизни юксалтириш ва ёшларда ўзбек тилига бўлган юксак ҳурматни шакллантириш мақсадида муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” Қонун қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” 2019 йил 4 октябрда ПҚ-4479-сонли қарори ҳамда “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 октябрда ПФ-5850-сонли Фармони имзоланди.

Президентимиз томонидан 21 октябрь санаси “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилинди.

2k2a8172.jpg

Ушбу ташаббуснинг мантиқий давоми сифатида Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ўзбек тилим - ифтихорим” мавзусида иншолар ва видеолавҳалар танлови ўтказилди.

Мазкур танловда республика бўйича таълим 7 тилда олиб бориладиган барча умумтаълим мактабларининг 4-11-синф ўқувчилари (республикадаги жами ўқувчиларнинг 74,2%) иштирок этди.

2k2a8231.jpg

Жумладан, республика бўйича:

600 мингдан ортиқ 4-синф ўқувчилари (республикадаги жами ўқувчиларнинг 9,7%) томонидан ўзбек тилида диктант ёзилди;

4 млн.га яқин 5-11-синф ўқувчилари (республикадаги жами ўқувчиларнинг 64,5%) томонидан ўзбек тилида иншо ёзилди;

2k2a8290.jpg

5-11-синф ўқувчилари томонидан шеър, қўшиқ, нутқ, креатив байрам табриги кўринишидаги видеолавҳалар тайёрланди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иншолар ва видеолавҳалар таҳлил қилиниб, ғолиблар аниқланди.

Унга кўра:

иншолар танловида 49 та 1-ўрин, 49 та 2-ўрин, 49 та 3-ўрин ғолиблари аниқланди;

видеолавҳа танловида 1 та 1-ўрин, 1 та 2-ўрин, 1 та 3-ўрин ғолиблари аниқланди;

Мазкур танловлар ғолибларига тадбир ташкилотчилари томонидан эсдалик совға сифатида 1-ўрин учун 50 дона ноутбук, 2-ўрин учун 50 дона планшет, 3-ўрин учун 50 дона смартфон ажратилди.

2k2a8187.jpg

Мазкур танловни ўтказиш орқали:

5 млн. га яқин ўқувчилар ўзбек тилида диктант ва иншолар ёзишди;

ўқувчиларнинг ўзбек тили бўйича имловий саводхонлиги оширилди;

ўқувчилар иншо ёзиш жараёнида ўзбек тилининг жаҳон миқёсида тан олинганлигини яна бир бор англашди;

мактабларда ўзбек тили нуфузи ва мавқеини оширишга урғу берилди;

ўқувчилар иншо ёзиш орқали реал ҳаётда ўзбек тилининг нуфузи ва мавқеига совуққон ва лоқайд муносабатда булаётган аксарият юртдошларимизга ўзларининг танқидий муносабатларини билдиришди;

ўқувчилар ўзбек  тилига бўлган муносабатларини видеолавҳа шаклида ижтимоий тармоқлар (facebook, instagram), мессенжер (telegram) ва веб-сайт саҳифаларига (uzedu.uz, youtube.com, letogram.com) жойлаштиришди;

Бу танлов юртимизда ўзбек тилининг нуфузи ва мавқеини ошириш борасидаги қадамлардан биридир.

“Ўзбек тилим – ифтихорим” мавзусидаги танлов юзасидан ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, ҳакамлар ҳайъати фикрлари:

Республика босқичининг ҳакам ҳайъати раиси Алиева Эъзозхон Одилжоновна:

“Ҳакамлар  ҳайъати аъзолари ўқувчилар томонидан ёзилган иншоларни кўриб чиқиш жараёнида ўқувчиларнинг ўзбек тилига бўлган ижобий муносабатини турли ёндашувлар ва реал ҳаётдаги ҳолатлар орқали билдиришган.

Энг қувонарлиси, болалар бугун жамиятда ўзбек тилининг нуфузи ва мавқеига совуққон ва лоқайд қараётган юртдошларимиз тўғрисида ҳам ўз фикрларини баён қилган.

Минглаб ўқувчиларнинг ижодий ишларини текширишда ва улар ичидан муносиб ғолибларни аниқлашда ҳакамлар ҳайъати катта қийинчиликларга дуч келди.

Чунки ҳар бир ўқувчи ўзи ёзган иншода ўзбек тилининг тарихи, мулоқот жараёнида ўзбек тилидан фойдаланиш ҳолати, ўзбек тилига салбий таъсир этаётган омиллар каби жиҳатларга чуқур ёндашган ва имловий саводхонликка эътибор қаратган”.

Ота-оналар фикри, фуқаро Жўраева Умида Бахтиёровна:

“Қизим Моҳизода Ортиқбоева мактабда барча болалар “Ўзбек тилим – ифтихорим” мавзусида  иншо ёзганлиги ва ўртоқлари иншода баён қилган фикрларини айтиб берганида, фарзандимнинг ўзбек тили бўйича билдирган фикрлари мени жуда ғурурлантирди.

Энг асосийси, фарзандимнинг она тилига бўлган меҳри юқори эканлигини ҳис қилдим. Тилга бўлган бу меҳрни мактабдаги она тили ўқитувчиси шакллантирган. Шу боисдан ҳам барча ўқитувчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман”.

Baham ko'ring: