«Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари!» мавзусидаги республика иншолар танлови ғолиблари 12 август куни эълон қилинади

«Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари!» мавзусидаги республика иншолар танловига келиб тушган иншолар сараланиб, 12 та муаллифнинг иншоси соврин учун республика ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан кўриб чиқиш учун тавсия этилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда «Ёш куч» журнали умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари ўртасида «Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари!» мавзусида республика иншолар танловини эълон қилинган эди.

Республикамизда COVID-19 коронавирус инфекциясининг кенг тарқаб кетишини олдини олиш ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида ўрнатилган вақтинчалик чекловлар сабабли ўқувчи-ёшларнинг почта етказиш хизмати орқали юборган иншолари вақтинчалик чекловларни инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 15 июнь кунига қадар Халқ таълими вазирлиги томонидан қабул қилинди.

Келиб тушган иншолар вазирлигининг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан кўриб-чиқилиб, танлов Низоми талабаларига тўлиқ жавоб берадиган деб топилган 12 та муаллифнинг иншоси республика ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар бўйича баҳолаб бериш ва совринлар учун кўриб чиқиш учун тавсия этилди.

12 нафар муаллифларнинг иншолари Республика таълим маркази методистлари, Олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган филологлар, ёзувчи-шоирлар, газета ва журналлар муҳаррирлари, жамоатчилик вакиллари, журналист ва блогерлардан иборат республика ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, Якуний натижалар 2020 йил 12 август куни Халқаро ёшлар куни арафасида расмий эълон қилинади ҳамда ғолибларнинг совғалари уй манзилларига юборилади.

Иншоси республика ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан кўриб чиқиш учун тавсия этилган 12 та муаллифлар рўйхати:

1. Феруза Шарипова - Наманган вилояти, Чуст туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (2019/2020-ўқув йилида);

2. Асфандиёрова Юлдуз - Жиззах вилояти, Фориш туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (2019/2020-ўқув йилида);

3. Жалимбетова Дилара - Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакўпир туманидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (2019/2020-ўқув йилида);

4. Оспанова Шохсанам - Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакўпир туманидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси (2019/2020-ўқув йилида);

5. Файзуллаев Камолиддин - Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги 1-сонли Ёш физик ва математиклар мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси (2019/2020-ўқув йилида);

6. Одилова Малика - Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (2019/2020-ўқув йилида);

7. Атамуратова Матлуба - Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош туманидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (2019/2020-ўқув йилида);

8. Оспанова Шохсанам - Қорақалпоғистон Республикаси, Қораўзак туманидаги

9-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (2019/2020-ўқув йилида);

9. Эшмўминова Моҳинур - Сурхондарё вилояти, Термиз туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (2019/2020-ўқув йилида);

10. Қурбонова Мухлиса - Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (2019/2020-ўқув йилида);

11. Матханова Асия - Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакўпир туманидаги

10-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (2019/2020-ўқув йилида);

12. Тлевмуратова Нилуфар - Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакўпир туманидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (2019/2020-ўқув йилида).

Танловда иштирок этаётган барча иштирокчиларга омад тилаб қоламиз.

Халқ таълими вазирлиги мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар карантин қоидаларига риоя қилишни сўрайди.

Baham ko'ring: