Ўзбекистон делегацияси томонидан Финландия мактаб ва мактабдан ташқари таълим марказлари фаолияти ўрганилди

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” ходимлари ишчи ташриф билан 4-8 ноябрь кунлари Финландияда бўлди.

Дастлаб, Финландия миллий таълим агентлиги раҳбарияти вакили Лео Пахкин билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Финландия таълим тизимидан ўрганиш мумкин бўлган жиҳатлар муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон халқ таълими тизими ва марказ фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Ташриф давомида Финландия мактаб ва мактабдан ташқари таълим марказлари фаолияти ўрганилди. Жумладан, мактабдаги STEAM фанларини ўқитишнинг инновацион ёндашуви билан танишилди. Таълим инновациялари кўргазмасида иштирок этиб, янгича фикрлашга ўргатувчи Футурес Лабораторийга ташриф уюштирилди.

52cd8ad2c01f240f304b4.jpg

Делегация 6-8 ноябрь кунлари таълим инновациялари бўйича дунёдаги энг нуфузли тадбирлардан ҳисобланган HundrED Innovation саммитида иштирок этди. Финландия таълим вазири Ли Андерссон ва Ҳелсинки шаҳри мэри Ян Вапаавуори очиб берган саммитда бутун дунёдан келган таълим инноваторлари ўз лойиҳалари бўйича тақдимотлари билан қатнашди. Саммит тадбирлари Эспоо шаҳридаги Нокиа Эхеcтуиве Эхпериэнcе Cентеръда ва Ҳелсинкидаги дунёга машҳур Oodi кутубхонасида бўлиб ўтди.

Саммит доирасида дунё бўйлаб таълим соҳасидаги 2019 йилнинг энг яхши 100 та инновацияси тақдимоти ўтказилди. Шу билан бирга, нотижорат ташкилотлар учун таълим инновацияларини молиялаштириш имкониятлари бўйича етакчи донорлар томонидан тушунтиришлар берилди. Жумладан, машҳур LEGO компаниясининг махсус жамғармаси раҳбарининг Learning through playing дастури бўйича тақдимоти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, Qatar International Foundation, The Economist Foundation, Emerge Education каби жамғармалар вакиллари ўз тақдимотлари билан иштирок этди.

Ташриф давомида Финландия миллий таълим агентлиги, шунингдек бутун дунёдан келган таълим инноваторлари билан алоқалар ўрнатилди. Финландия таълим тизимидан ўрганиладиган жиҳатлар ва дунёнинг жорий йилдаги энг яхши таълим инновациялари борасида батафсил маълумотлар тўпланди. Ҳозирда уларни жорий қилиш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда.

Baham ko'ring: