Қорақалпоғистон Республикаси мактабларида Ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими тизимида ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчининг касбий маҳоратини ошириш бўйича Республика Ишчи гуруҳи  ўз фаолиятини бошлади. 

qoraqalpoq1.jpg

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров Нукус шаҳридаги 43- ҳамда 8-мактабда бўлиб, ўқув муассасаси билан яқиндан танишди. Мазкур жараёнда мактабнинг 10-11-синф ўқувчилари билан учрашув ташкил этилиб, суҳбат ўтказилди. Ўқитувчиларга таълим сифати назоратини кучайириш бўйича зарур топшириқлар берилди. Шунингдек, таълим ва тарбияда замонавий услубларини қўллаш ишларини такомиллаштириш юзасидан вазифалар топширилди.

Baham ko'ring: