Халқаро экспертлар: Ўзбекистон таълимга стратегик сармоялар киритиш орқали иқтисодий ўсишни жадаллаштириши мумкин

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Жаҳон банки таълим соҳасидаги ўнлаб маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида халқаро форум ташкил этди. Тадбир иштирокчилари Европа ва Осиё давлатларининг таълимга сармоя киритиш орқали иқтисодий ўсишни жадаллаштириш бўйича тажрибасини кўриб чиқдилар. Шунингдек, Ўзбекистон рақобатбардошлигини ошириши мумкин бўлган ёшларнинг билими ҳамда замонавий касб-ҳунар ва техник кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган мамлакатдаги ислоҳотлар танқидий таҳлил қилинди.

Тадбир Жаҳон банки томонидан Ўзбекистондаги инсон капитали ривожланиши ва иқтисодий ўсишга таълим соҳасининг таъсирини баҳолаш, шунингдек ҳукуматга ушбу соҳадаги кейинги чора-тадбирларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш мақсадида ўтказилган таҳлилий тадқиқотлар доирасида ташкил этилди.

Форумнинг офлайн ва онлайн форматида таълим ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари учун масъул вазирликлар ва идоралар, мамлакатнинг етакчи олийгоҳлари вакиллари ва халқаро экспертлар иштирок этишди. Улар таълим тизимини ислоҳ қилиш ва уни жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш мамлакат иқтисодиётига, унинг ўсиши ва келгуси ривожланишига қандай таъсир қилиши мумкинлигини муҳокама қилдилар.

photo2021-06-0822-40-56.jpg

Маҳаллий ва халқаро экспертлар таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг глобал тенденциялари ҳақида гапирдилар. Хусусан, билим ва ўқув материаллари мазмуни асосида ўқитишдан жаҳон иқтисодиётидаги муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган кўникма ва малакаларни ривожлантиришга ўтиш тўғрисида.

Тадбир давомида ўз давлатларида таълим ислоҳотларини амалга оширишда муҳим роль ўйнаган Жанубий Корея, Полша ва Нидерландиянинг собиқ таълим вазирлари нутқ сўзладилар. Улар инсон капиталини ривожлантириш ва ўз аҳолисининг билимлари даражасини кучайтириш орқали иқтисодий ўзгаришларга асос яратган жаҳон даражасидаги таълим тизимларининг эволюцияси ҳақида гапириб беришди.

«Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, даромад даражаси паст бўлган иқтисодиётдан муваффақиятли равишда юқори даромадли мамлакатларга айланган давлатлар ўзларининг таълим тизимларини ривожлантиришга катта маблағ сарфлаганлар. Шундай қилиб, ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларининг ошиши 1-2% иқтисодий ўсиш суръатларига олиб келиши мумкин. Ўзбекистон ҳукумати томонидан таълим соҳасидаги стратегик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни жадаллаштириш мамлакатнининг дунё саҳнасида рақобатбардош иқтисодиётга айланишига замин яратиши мумкин», - деди Марко Мантованелли, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари.

Форум иштирокчиларининг таъкидлашларича, инсон капиталининг етарлича юқори даражада эмаслиги Ўзбекистоннинг қўшимча хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодий ўсиш бўйича имкониятларини чеклайди. Масалан, маҳаллий бозордаги фирмалар ўзларига зарур бўлган касбий-техник кўникмаларни эгаллаш имкониятига эга бўлмайдилар, малакали ишчи кучининг етишмаслиги эса уларнинг ўсишига энг жиддий тўсиқлардан бири ҳисобланади. Ушбу ҳолат иқтисодиётда янги корхоналар учун катта аҳамиятга эга бўлган, иш берувчилар томонидан ёш ишчиларга қўйиладиган талаблар таълим тизими берадиган кўникмалар ва билимларга мос келмаслиги туфайли янада оғирлашади.

Форум иштирокчилари, шунингдек, мактаб ўқувчиларининг таълимида жиддий йўқотишларига олиб келган COVID-19 таъсирини таҳлил қилдилар. Натижада, дунё бўйлаб ўқувчиларнинг аксарият қисмининг билимлари минимал билим даражасига тортмайди. Агар ҳукуматлар аҳолининг жабр кўрган қатламлари ўртасида таълим йўқотишларини қоплаш бўйича шошилинч ҳаракатлар қилмаса, пандемиянинг таълимга таъсири ўнлаб йиллар давомида иқтисодиётга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Агар мактабда ўқишнинг ҳар бир йили даромад даражасини ўртача 8% га оширади деб ҳисобласак, COVID-19 сабабли ўқувчиларнинг таълимдаги йўқотишлари ва ўқиш давомийлигининг қисқариши уларнинг кутилган даромадларини тахминан 3,5% га камайтиради.

Ўзбекистонга келсак, COVID-19 пандемияси оқибатида олинмаган билимлар сабабли алоҳида ўқувчиларнинг даромадлари йўқотилиши натижасида жами иқтисодий йўқотишлар йилига 425 миллион АҚШ долларигача бўлиши мумкин (2011 йилдаги харид қобилияти паритети бўйича). Кўпгина мамлакатлар сингари, Ўзбекистон ҳам таълим учун етарли миқдорда бюджет маблағларини захиралаши, талабаларнинг йўқотган билимларини қоплаши, уларнинг мактабни ташлаб кетишларига йўл қўймаслик учун чоралар кўриши ва келажакда бошқа инқироз шароитида ишлай оладиган таълим тизимини яратишга инвестиция қилиш керак.

photo2021-06-0822-40-57.jpg

Ўзбекистон ҳукумати таълим соҳасини ва ёшларнинг замонавий касбий-техник маҳоратини ривожлантиришга инвестиция қилишнинг катта аҳамиятини тушунади. 2016 йилдан бошлаб ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари ўқувчиларга меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган билим ва кўникмаларни берадиган таълим соҳасини модернизация қилишга йўналтирилган. Ушбу ёндашув инновацион ва жадал ривожланаётган бозор иқтисодиётига хосдир. Ўзбекистон таълим соҳасида ўз олдига улкан мақсадларни қўйган. Хусусан, Халқ таълими тизимини ривожлантириш концепциясида 2030 йилгача мамлакат PISA (the Program for International Student Assessment) рейтингида - Ўқувчиларнинг таълимдаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастурдунёнинг етакчи 30 мамлакатлари қаторига кириши кўзда тутилган», - дея таъкидлади Ўзбекистон халқ таълим вазири Шерзод Шерматов.

Маҳаллий ва халқаро экспертлар, таълим ва меҳнатнинг турли даражалари ўртасида мувофиқлаштирилган ўқув дастурларига давлат маблағларини шошилинч равишда жалб қилиш инсон капитали даражасини ва аҳолининг касбий маҳоратини ошириши мумкин деган фикрга келишди. Ушбу чора-тадбирлар иқтисодий ўсишга, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига янада интеграциялашувига, шунингдек, меҳнат бозори талабларига яхши тайёрланган фуқароларнинг даромадлари ўсиши туфайли турмуш даражасини яхшилашга асос яратади.

Baham ko'ring: