Халқ таълими вазирлигида ЮНEСКО Бош директорининг ўринбосари билан таълимга оид ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2021 йилнинг 15 июль куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ЮНEСКО Бош директорининг ўринбосари Стефания Жаннини билан учрашди. 

2k2a0776.jpg

Тошкентда ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция доирасида меҳмонлар Ўзбекистон таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ривожланиш истиқболлари билан таништирилди.  

2k2a0796.jpg

Жумладан Ўзбекистонда таълимга оид лойиҳаларни амалга оширишда, маданият, фан ва технологияларни такомиллаштиришда ЮНЕСКОнинг роли алоҳида қайд этилди. 

Вазир ҳамкорликнинг мумкин бўлган янги йўналишлари, биргаликда амалга ошириладиган баъзи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва мослаштириш тўғрисида маълумот берди. 

 2k2a0816.jpg

Учрашув натижасида ҳар икки томон ҳам муносабатларни ривожлантириш ва янги қўшма лойиҳаларни бошлаш масалаларини кўриб чиқишга қизиқиш билдирдилар.

 

Baham ko'ring: