Халқ таълими вазирлиги “Sport & Dance challenge” онлайн танловини эълон қилади

Халқ таълими вазирлиги ўқувчилар ўртасида спортни тарғиб қилиш, спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш мақсадида “Sport & Dance challenge” шиори остида республика онлайн танловини ўтказади.

Танловда жисмоний тарбия ўқитувчиси камида 30 нафар ўқувчиси билан биргаликда спорт ва рақс ҳаракатларини уйғунлаштирган ҳолда фаоллаштирувчи бадантарбия машқлари акс этган 2 дақиқалик видео суратга олиши лозим.

Видеоролик 2021 йилнинг 15-17 март кунлари соат 8:00 дан 22:00 га қадар Халқ таълими вазирлигининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги 5tashabbus_maktabda гуруҳига жойлаштирилиши лозим.

Ғолиблар қуйидаги мезонлар асосида 100 баллик тизимда баҳоланади:

тўғри ва мос танланган мусиқа;

мусиқа – ҳаракатлар уйғунлиги;

рақс ҳаракатининг асосий ритми ва темпи;

синхронлик;

фаоллаштирувчи ва соғломлаштирувчи хусусият;

спорт ва рақс ҳаракатларидан мос равишда фойдаланилганлик;

вақт регламенти.

Танлов ғолиблари Халқ таълими вазирлиги томонидан махсус диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

“Sport & Dance challenge” онлайн танлови НИЗОМИ

miii141425.jpg

 

Н А М У Н А

Baham ko'ring: