Халқ таълими вазири: «Таълимдаги ислоҳотларни янада тезлаштириб, инновацияларни энг чекка ҳудудларга етиб боришини таъминлашимиз лозим»

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов тайинланди ўзининг илк ишчи ташрифини Республика таълим маркази ҳамда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишишдан бошлади.

Республика таълим марказига ташриф чоғида Марказ директори Шуҳрат Сатторов томонидан умумий ўрта таълим мактабларида таълим мазмуни, дарсликларни тайёрлаш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

b73fa4f7dabd490821fdf.jpg

Хусусан вазир янги авлод дарсликлари, уларни яратган муаллифлар фаолияти ва қолган дарсликларни яратилиш муддатлари билан таништирилди.

Вазир янги дарсликларни юқори баҳолаб, уларни яратиш жараёни юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

«Янги авлод дарсликларини тайёрлаш жараёнини янада тезлаштиришимиз лозим, дарсликларни ёзилишини чўзмаслигимиз лозим, сабаби дарсликларнинг кечикиши жамият ривожланишининг кечикиши дегани», — дейди вазир Бахтиёр Саидов.

09d54d45ccf6554485517.jpg

Вазир томонидан шунингдек, таълим мазмунини халқаро даражага кўтариш, ёшларни таълим олишга қизиқтириш, дарс беришнинг инновацион усулларидан фойдаланиш, визуал контентни ривожлантириш кераклиги ҳақида таклифлар билдирилди. Вазир инновациялардан қишлоқларда фойдаланиш масаласини кўтариб, уларни чекка ҳудудларга етиб боришини ҳам таъминлашга алоҳида эътибор бериш лозимлигини қайд этди.

f09ba5146206671d5c3c0.jpg

Ўрганиш жараёни А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида давом этди. Институт ректори Аюбхон Раджиев томонидан сўнги йилларда муассаса томонидан амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан, малака оширишдаги ўзгаришлар, илмий-тадқиқот ишларидаги устувор йўналишлар, таълимдаги муаммолар ечимига қаратилган ўндан ортиқ илмий-амалий лойиҳалари тўғрисида маълумотлар берилди.

Вазири институт томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни юқори баҳолаб, долзарблиги нуқтаи назаридан охиригача самарали якунлаш лозимлигини қайд этди.

8772d127d12fe069ab6b2.jpg

Шунингдек, халқ таълимидаги муаммоларни жойлардан ўрганиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни эшитиш билан аниқланиши ва барча яратилаётган қулайлик ҳамда имкониятлар ўқувчи ва ўқитувчи розилигига қаратилиши лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Baham ko'ring: