Халқ таълими вазири Қорақалпоғистон Республикасининг энг олис ҳудудларидаги мактабларга борди

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов мактабларда яратилган шароитларни ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди. Ўрганиш ишларини Қўнғирот туманидаги 33-мактабдан бошлади. Мактаб ўқувчиларига вазир дарсини ўтиб бергач, педагоглар билан суҳбатлашди ва мавжуд муаммолар хусусида уларнинг фикрларини тинглади.

photo2021-12-0117-44-11.jpg

Мактаб ўқувчилари билан учрашар экан, кимё, биология, чет тили, физика фанлари борасидаги билимларини синовдан ўтказиб, битирувчилар билан келажак касблари хусусида суҳбат қурди. 

img1782.jpg

Вазирнинг кейинги манзили ушбу тумандаги 490 ўринга мўлжалланган 40-мактаб бўлди. Коэффициенти юқори бўлган ва айни пайтда 1000 нафар ўқувчи билим олаётган мактаб ўқувчиларига муносиб шароит яратиш мақсадида янги бино қурилишини инвестиция дастурига киритиш ҳамда бошланғич синф ўқувчиларининг бепул овқатланиши учун шароит яратиш бўйича туман ҳокими билан келишиб олди.

photo2021-12-0117-44-19.jpg

Мактаблардаги муаммоларни ўрганиш Мўйноқ ҳудудида давом этмоқда.

Baham ko'ring: