Фарғонада республика ишчи гуруҳи иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 16 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.А.Худайберганов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан Боғдод туманида сайёр қабул ташкил этилди.

Хусусан, Халқ таълими вазири ўринбосари И.Джураев фуқаролар томонидан ечимини кутаётган масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказди. Шу куни вазир ўринбосари Боғдод, Учкўприк, Бувайда туманларининг чекка худудларидаги бир нечта умумтаълим мактаблари билан танишди.

Шунингдек, Инвестиция, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар, мактабларда яратилган шароитлар, куз-қишга тайёргарлик ишларини кўздан кечирди. Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Baham ko'ring: