Беш нафар ўқувчи-қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди

3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Қарорга кўра, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиб, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сураётган 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Мукофотни қўлга киритганлар орасида Халқ таълими тасарруфига кирадиган 5 нафар мактаб ўқувчиси ҳамда бир нафар «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари ҳам бор:

Каримбоева Шаҳзода Камоладдин қизи - Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;

Оразбаева Гулсанем Жалғасбай қизи - Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси;

Салимова Амира Суннатжон қизи - Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;

Жумабоева Шахзода Неъматжон қизи - Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 10-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси;

Каримова Мадина Жуманазаровна - Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;

Назарова Зилола Эргашбой қизи - Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари.

Барча ғолибларни мукофот билан муборакбод этамиз!

325489665.png

Baham ko'ring: