Бахтиёр Саидов Хоразмнинг энг олис ҳудудидаги мактабнинг педагогларга мавжуд эҳтиёжини тўлдириш юзасидан ечим таклиф қилди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг халқ таълими тизимидаги муаммоларни аниқлаш ва келгуси режаларни тузиш борасидаги ҳудудлардаги ўрганиш ишлари Хоразмнинг энг олис ҳудуди бўлган Тупроққалъада давом этди.

Туманнинг энг чекка Ҳазорасп қишлоғида жойлашган 400 ўринга мўлжалланган 12-умумтаълим мактабида бугунги кунда 187 нафар бола таҳсил олади.

photo2021-12-0218-57-58.jpg

Педагоглар жамоаси билан суҳбатда мактабда мавжуд муаммолар, фан педагогларига мавжуд эҳтиёжлар хусусида сўз борди ҳамда таълим сифатини ошириш бўйича таклифлари тингланди. Мактаб олис ҳудудда жойлашгани боис ўқувчиларни бошқа ҳудуд мактабларига олиб бориш, ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

photo2021-12-0218-58-03.jpg

Ўқувчиларнинг замонавий таълим олишлари учун эса вазир мактабга  электрон доска ва 100 дан ортиқ дарслардан иборат видео-контент совға қилди.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори Аюбхон Раджиевга мактаб ўқитувчиларининг 7 та асосий фандан малака ошириш курсларини ташкил қилиш, мактабга вилоятнинг энг маҳоратли ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш топширилди.

photo2021-12-0218-31-30.jpg

Мактабни келгуси йил инвестиция дастурига киритиб, мукаммал таъмирлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Baham ko'ring: