Австралиядаги SEAMO халқаро математика олимпиадасида ўқувчиларимиз олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди

Жорий йилнинг 17-20 январь кунлари Австралиянинг Голд-Кост шаҳрида Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадаси (SEAMO X 2020) бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро фан олимпиадаси Сингапур давлатининг Терри Чю институти томонидан ташкил этилган бўлиб, унда давлат ва нодавлат мактабларининг 1-11-синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. 2020 йилда 18 та давлатдан жами 1044та иштирокчи қатнашди.

SEAMO халқаро математика олимпиадасида юртимиз вакиллари қуйидаги натижаларни қайд этишди.

Бекзод Нуриддинов

Бухоро вилояти, Қоракўл Халқаро математика мактабининг 10-синф ўқувчиси

Олтин медаль

Ҳорун Салиев

Тошкент шаҳри, Вестминстер Халқаро мактабининг 6-синф ўқувчиси

Бронза медаль

Шаҳзода Жумабоева

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, 10-мактабнинг 8-синф ўқувчиси

Фахрий ёрлиқ

Йўлчиев Темурбек

Тошкент шаҳри, 91-мактабнинг 10-синф ўқувчиси

Фахрий ёрлиқ

Санжарбек Ғуломжонов

Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани, 45-мактабнинг 6-синф ўқувчиси

Фахрий ёрлиқ

Юртимиз вакилларини ушбу ютуқлар билан табриклаймиз ва уларга келгуси жаҳон олимпиадаларида муваффақиятлар бардавомлигини тилаб қоламиз!

 

Baham ko'ring: