Янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари сифатли амалга оширилади

Халқ таълими вазирининг таълим муассасаларида янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил қилиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинди. Мазкур буйруқда таълим муассасаларини янги ўқув йилига ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш бўйича қилиниши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилган.

Буйруқ билан «Халқ таълими муассасаларини янги 2020-2021 ўқув йилига тайёрлаш бўйича Ҳаракат дастури» тасдиқланган. Ҳаракатлар дастурида янги ўқув йилига тайёргарлик юзасидан амалга ошириладиган ишлар 5 та асосий йўналишлар белгиланган. Ҳар бир йўналишда амалга ошириладиган ишларнинг аниқ муддати ва масъуллари белгилаб берилган. Бу эса ўз навбатида мазкур йўналишда қилиниши лозим бўлган ишларнинг сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, буйруққа кўра янги ўқув йили учун дарсликларни чоп этиш, уларни жойларга етказиш ва қайта тақсимлаш каби қатор ишлар амалга оширилади. Жумладан, 2020 йилда қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунига етказилган умумтаълим объектларига зарур бўлган жиҳозлар етказиб берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари ҳамда вазирлик тасарруфидаги таълим муассасалари раҳбарлари икки кун муддатда мазкур буйруқ ва Ҳаракат дастурини барча халқ таълими бошқарув идоралари ҳамда ҳар бир таълим муассасалари раҳбарларига етказиб, ўз муддатида ижросини таъминлайди.

Буйруқ билан батафсил танишиш учун:

miii.jpg

 

Baham ko'ring: