Тошкентда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги информатика ва ахборот технологиялари олимпиадаси бўлиб ўтмоқда

16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги информатика ва ахборот технологиялари олимпиадаси ўз ишини бошлади.

Ушбу олимпиадада 2018-2019 ўқув йилида ҳудудий халқ таълими ва касб-ҳунар таълими бошқармалари томонидан ўтказилган асосий фан олимпиадасининг III босқичида ғолиб бўлиб (1-2-3-ўрин), ҳозирги кунда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф, академик лицейларнинг 1- ва 2-босқич ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 3-босқичида таҳсил олаётган 100 нафарга яқин иқтидорли ўқувчилар иштирок этмоқда.

Иштирокчилар олимпиадада 5 та дастурлашга доир масалаларни 3 соат мобайнида C++, Pascal ва Delphi дастурлаш тилларидан фойдаланиб ечишлари керак.

Олимпиада информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича халқаро  олимпиадаларга Ўзбекистон терма жамоасини шакллантиришнинг саралаш босқичларидан биридир.

Baham ko'ring: