Ягона миллий меҳнат тизими тўғрисида маълумот

2019 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга кўра 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини « Ягона миллий меҳнат тизими» («ЯММТ») ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилди.

Бунда 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказилиши шарт.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида халқ таълими тизими ходимлари томонидан «ЯММТ» ИДАКга киритиш учун ҳужжат ва маълумотлар тақдим этиш сўралиши мумкин.

Ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз!

Baham ko'ring: