«5 ташаббус таътилда»: онлайн танловларга старт берилди

Халқ таълими вазирлиги «5 ташаббус таътилда» доирасида жорий йилнинг июль-август ойларида ўқувчи-ёшлар ўртасида 7 та кўрик-танлов ўтказилишини маълум қилади.

Мазкур танловлар ўқувчи-ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларнинг миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, китобхонлик ва китоб тарғиботини кучайтириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Жумладан, «Рақснинг мафтункор жилоси» шиори остида миллий ва жаҳон рақслари кўрик-танлови, «Оҳангларим етиб борсин дилларингизга» мусиқа танлови, «Ижодкор болалар» расмлар танлови, «Мен, отам ва онам спортчи оиламиз» оилавий спорт танлови, «Таътил – спорт билан татир» спорт танлови, «Китобхон оила» ва «Йил ҳикояси» китобхонлик танловлари ўтказилади.

Танловлар телеграм ижтимоий тармоғида очилган қуйидаги каналларда ташкил этилади:

Бу каби танловлар ўқувчиларнинг мусиқа ва санъат, спорт ҳамда китобхонликка бўлган қизиқишларини оширишга, келгусида иқтидорли ва ижодкор ёшларни тарбиялашга хизмат қилади.

Танловга 2020 йил 6 июлда старт берилди ва 30 август кунига қадар давом этади.

Танлов ғолибларига Халқ таълими вазирлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилади.

«5 ташаббус таътилда» онлайн танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ:

miii14.jpg

Baham ko'ring: