5 та муҳим ташаббус бўйича мактабларда олиб борилаётган ишлар хусусида матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Халқ таълими вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва вазирликнинг масъул ходимлари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Мазкур анжуманда ўқувчи ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш, қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди. 

formatfactory2k2a2383-2.jpg

Шунингдек, матбуот анжумани доирасида айни кунларда мактаблар ўртасида ўтказилаётган “5 tashabbus maktabda” фестивали жараёнлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан 1 декабрь кунига қадар фестивалда иштирок этмоқчи бўлган муассасалар томонидан тайёрланган видеороликлар facebook.com ижтимоий тармоғида очилган “5 tashabbus maktabda” (https://www.fb.com/groups/5tashabbus.maktabda) гуруҳига юкланади. 

Видеороликлар жорий йилнинг 1-10 декабрь кунлари давомида гуруҳда жамоатчилик фикри ва Халқ таълими вазирлигида тузилган Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳоланади.

5 та ташаббус йўналишлари бўйича ҳар бир ҳудуддан энг яхши деб топилган 15 тадан, жами 210 та видеоролик ғолиб деб эълон қилинади. Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими 23-27 декабрь кунлари ўтказилади. Ғолиб умумтаълим мактаблари Халқ таълими вазирлиги томонидан махсус диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Матбуот анжумани ПРЕСС-РЕЛИЗИ

Матбуот анжумани ТАҚДИМОТИ.

 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Baham ko'ring: