18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни билан тасдиқланган. 

Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир. 

Халқ таълими вазирлиги барчангизни давлатимиз рамзи қабул қилинган кун билан самимий қутлайди!

 

Baham ko'ring: