1-синфга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилади!

Ҳурматли ота-оналар!

 2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга ўқувчиларни онлайн қабул қилиш тизими – my.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиш ва ариза юбориш жараёни 5 июлдан 20 июлга қадар узайтирилганини маълум қиламиз. 

Бунда, юборилган аризалар Модератор текширувидан ўтгандан сўнг параллель равишда қабулнинг иккинчи босқичи бўйича мактабдаги Қабул комиссиясига онлайн навбат асосида ташриф буюрадилар. 

Бугунги кунга қадар аризаси мактабга юборилганлар 6 июлдан 31 июлга қадар микроҳудуд доирасидаги мактаблар Қабул комиссиясига онлайн навбат асосида ташриф буюришлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

 

Baham ko'ring: