Урганч шаҳрида немис тилига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги "Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги 701- сонли қарорига биноан, Урганч шаҳридаги айрим фанлар чуқурлаштириб ўрганиладиган 19-сон ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби 2020-2021 ўқув йилида немис тили фанига чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб сифатида ташкил этилди. Мактаб 2019 йилда давлат дастури асосида мукаммал таъмирдан чиқарилган бўлиб,  ҳозирги кунда 1425 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб келмокда. Бугунги кунда техник база тўлиқ шаклланган бўлиб, 97 нафар малакали ўқитувчилар фаолият олиб бормоқдалар. Шулардан 6 нафари олий тоифали, ҳамда биринчи ва иккинчи тоифали малакали ўқитувчилар фаолият юритмоқдалар. 2019-2020 ўқув йилида фан олимпиадаси ва билимлар беллашувида мактаб ўқувчилари юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқдалар.

 

Share to: