“Обод мактаб - 2019” танлови ғолибини аниқлашда жамоатчилик овози инобатга олинади

2019.05.03 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшлар ўртасида меҳнатсеварлик, экологик маданият, табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш, таълим муассасаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш орқали ўқувчи ёшларнинг фаоллигини ошириш, бу борада илғор тажрибаларни рағбатлантириш ва оммалаштириш мақсадида халқ таълими тизимидаги барча умумий ўрта таълим муассасалари ўртасида “Обод мактаб” танлови ўтказилмоқда.

Мазкур танлов уч босқичда ташкил этилган бўлиб, биринчи босқичда таълим муассасаларида 20 мартдан 20 апрелга қадар амалга оширилган ишлар якуни юзасидан муассаса томонидан 5 дақиқагача бўлган махсус ижодий ролик тайёрланган ҳолда вазирликка @obod_maktab телеграм боти орқали қабул қилинди.

Айни кунларда танловнинг иккинчи босқичи давом этмоқда. Мазкур босқичда келиб тушган ишлар махсус саралаш гуруҳи, республика экспертлар гуруҳи томонидан сараланди ва экологик ойлик давомида энг яхши “Обод мактаб” номзодлигига муносиб деб топилган таълим муассасалари ўқувчи-ёшлар ҳамда жамоатчилик томонидан баҳоланиши учун вазирликнинг фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида овозга қўйилди.

Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги кенг жамоатчилик ва ўқувчи-ёшларни мактаблар томонидан тақдим этилган махсус ижодий роликларга овоз беришда фаол қатнашишларини сўрайди. Алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу видеороликлардаги барча ишлар шу мактаб ўқувчилари ва мактаб жамоаси томонидан ташкил этилган.

Учинчи босқичда эса овоз бериш жараёнлари якунлангунига қадар ҳудудий масъуллар билан биргаликда махсус саралаш гуруҳи аъзолари, республика экспертлар гуруҳи жойларга чиққан ҳолда энг яхши “Обод мактаб” номзодлигига муносиб деб топилган таълим муассасалари фаолиятини ўрганиб чиқади. Сўнгра ўрганиш якунлари ва овоз бериш натижалари инобатга олинган ҳолда 14 та ҳудуддан 1 тадан энг яхши деб топилган таълим муассасаси танлов ғолиби деб эълон қилинади.

Мактабда амалга оширилган ишлар Сизга маъқул келган бўлса, Like ни босиб, унга овоз беринг! Овоз бериш жараёни 2019 йил 10 май куни соат 17:00 да якунланади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.