Энг яхши мактаблар рейтингини аниқлашда қатнашадиган мактаблар рўйхати тасдиқланди

2019.02.08 | Янгиликлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 30 январь куни Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамкорлигида умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳоловчи мезонлар (рейтинг индикаторлари)ни тасдиқлаш, 2019 йил 1 январдан бошлаб туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумтаълим муассасалари рейтингини тузиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Мазкур йиғилишда жорий йилда рейтинг жараёнига жалб этиладиган умумтаълим муассасаларини танлаб олиш, рейтингга оид маълумотлар базасини шакллантириш, таълим муассасаларида ижтимоий сўровлар ўтказиш, назорат ишлари ўтказиладиган фанлар режага киритилгани тўғрисида хабар берган эдик. Белгилган вазифаларга кўра​, жорий йилда рейтинг жараёнига жалб этиладиган умумтаълим муассасалари танлаб олинди ва қуйидаги 3 та кўрсаткич (индикаторлар) бўйича мактаблар рейтинги тузилади:

1.“9-синф ўқувчиларининг билим даражаси кўрсаткичи”;

2.“Олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши”;

3.“Ижтимоий сўров натижалари”.

Кейинги ўқув йилидан бошлаб 1-кўрсаткич (11-синф битирувчиларининг таълим тайёргарлик даражаси ва сифат кўрсаткичи)дан ҳам мактаблар рейтингини аниқлашда фойдаланилади. Рейтинг жараёнида 9-синф ўқувчилари она тили фанидан диктант (125-140 та сўз) ва математика фанидан 1 та масала ва 4 мисолдан иборат назоратни топширади.

Қуйида туман ва шаҳарлар кесимида умумтаълим муассасалар рўйхати билан батафсил танишишингиз мумкин.

Рейтингда қатнашадиган мактаблар рўйхати

Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.