Қувончимсан, мақсадимсан қишки таътилим!

2018.12.28 | Янгиликлар

Мамлакатимизда янги йилни, шунингдек, қишки таътил кунларини кўтаринки кайфиятда нишонлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги “Янги йил” байрам тадбирларини самарали ташкил этиш ва муассасалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тизимда фаолият олиб бораётган ташкилотларга ўз тавсияларини берди.

Таъкидлаш жоизки, ХТВ томонидан мактаб муассасалари ўқитувчиларини “Янги йил” байрами кунлари турли тадбир ва навбатчиликка жалб этилишининг олдини олиш чораларини кўриш топширилди. Шунингдек, муассасаларга қоровулларнинг масъулиятини ошириш, жадвал асосида техник ходимлар, яъни бино ишчиси, қозонхонада ўт ёқувчи ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари раҳбарлигида штаб ташкил этиш вазифаси юклатилди. Қолаверса, мактаб раҳбариятига қишки таътил давомида таълим муассасаларида хавфсизлик чораларини кучайтириш, мавжуд бино ва иншоотлардан қиш мавсумида самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда иссиқлик узатилишининг бир меъёрда сақланишини таъминлаш топширилди. Шу билан бирга таълим муассасаларида ёнгин хавфсизлиги ва бошқа содир этилиши мумкин бўлган фавқулодда ҳодисаларни олдини олиш, шундай ҳолатлар юзага келганда ўз вақтида туман штаби (ИИБ, ёнгин хавфсизлиги, қутқарув хизмати ва бошқа тегишли ташкилотлар)га тезкор ахборот бериш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, “Янги йил” байрами дастурлари ўтказиладиган майдонларда ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўқитувчи ва ота-оналар орасида тушунтириш ишларини олиб бориш тавсия этилди. Бундан ташқари, пиротехника воситаларидан фойдаланиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш мактаб раҳбариятига юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ўқувчиларнинг қишки таътилини янада самарали ва қизиқарли ташкил этиш мақсадида “Қувончимсан, мақсадимсан қишки таътилим” тавсияси асосида умумий ўрта таълим мактабларида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилади.

Халқ таълими вазирлиги юртимиз аҳолисини, жумладан, барча педагогларни кириб келаётган янги 2019 йил билан муборакбод этади. Кириб келаётган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили“да мамлакатимиз фуқароларига оилавий тинчлик, хотиржамлик, бахт-омад ҳамда фаровонлик тилаб қолади.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.