Жиззахда Абу Али ибн Сино номидаги биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда

2019.10.22 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Абу Али ибн Сино номидаги биология олимпиадаси ўтказилмоқда. Олимпиада Жиззах вилояти, Жиззах шаҳридаги “Умид” ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби биносида ташкил этилди.

Ёшларнинг биология фанига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган олимпиада кўтаринки руҳда бошланди. Ўқувчилар биология фани бўйича ўз билимларини синовдан ўтказишди. Уларга биология фани доирасида 40 та тест саволларига жавоб бериш учун 3 соат вақт ажратилди.

Мазкур олимпиадада юртимизнинг 14 та ҳудудидан 103 нафар ўқувчилар иштирок этишмоқда. Иштирокчилар учун олимпиада ўтказиладиган ҳудудда барча шароитлар яратилган. Олимпиада сўнгида жавоблар варақаси мутахассислар томонидан текширилиб, ғолиб иштирокчилар аниқланди. Ғолибларга Халқ таълими вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан мукофотлар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 3 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистонда биология, математика, физика, химия ва информатика фанлари бўйича қўшимча республика олимпиадаларининг янги тизими жорий этилди.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.