Тил бор экан, миллат барҳаёт!

2019.10.21 | Янгиликлар

Навоий вилоятида “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги кенг нишонланмоқда. Тадбирларда кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар, оммавий ахборот воситалари фаол иштирок этмоқда.

Дастурга кўра, Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, “Фарҳод” маданият саройида байрамга бағишланган маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда вилоят ҳокими К. Турсунов сўзга чиқиб, нуфузли анжуманда иштирок этаётган Россия, Туркия, Озарбайжон, Тожикистон мамлакатларидан ҳамда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган таниқли олим, мураббий, тадқиқотчиларни байрам билан қутлади.

Қутлуғ сана муносабати билан ўтказилган кўрик-танлов ғолиблари ҳамда Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, ўқувчи-ёшларни миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ҳамда аҳамиятини оширишда кўрсатган хизматлари учун бир гуруҳ профессор-ўқитувчи ва педагог ходимлар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Сўнгра иштирокчиларга бадиий концерт дастури намойиш этилди.  

Шунингдек, “Глобаллашув шароитида ўзбек тили ва ўзга тиллар муносабати: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.