Биринчи халқаро замонавий таълим усуллари фестивали Ўзбекистонда бўлиб ўтади

2019.10.18 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Ёшлар ижод саройида STEAM Fest фестивали бўлиб ўтади. Фестивалда STEAM (Science - фан, Technology - технология, Engineering - муҳандислик, Art - санъат, Math - математика) соҳаларида таълимни ривожлантириш бўйича хорижий мамлакат тажрибалари намойиш этилади.

Фестивални ўтказишдан асосий мақсад, ёшлар орасида табиий фанларни кенг тарғиб қилиш ҳамда STEAM таълими соҳасидаги хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганишни таъминлашдир.

Дунё иқтисодий билимлар томон, яъни ривожланишнинг асосий омиллари бўлмиш билим ва инсон капиталига тобора яқинлашиб бормоқда. Шу боисдан ҳам, ёшларни келажакка тайёрлашда STEAM таълими муҳим аҳамият касб этади.

STEAMнинг мақсади - ўқувчилар тафаккурини ривожлантириш ҳамда уларни фан, технология, муҳандислик, математика ва санъат каби фанлардан олган билимларини самарали қўллашга ўргатишдан иборат. Шу билан бирга, STEAM таълими мураккаб ўқув лойиҳаларини амалга оширишда фанларни ўзаро уйғунликда ўрганиш имконини беради.

STEAM Fest фестивалида Тошкент шаҳридаги энг яхши нодавлат таълим муассасалари, замонавий ўқув дастур муаллифлари ҳамда STEAM таълим йўналиши бўйича фикр билдирувчи хорижий компаниялар иштирок этади.

Фестивал иштирокчилари орасида GIGO (Россия), Robolab (Беларус), Lego Edu (Қозоғистон), Крутая Наука (Украина) каби хорижий компания вакиллари ҳам бор.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича,  STEAM таълимидан фойдаланишдан асосий мақсад - болаларни саволларни тўғри тузишга ва уларга экспериментал тарзда жавоб топишга ўргатишдир. Шу билан бирга, ўқувчилар берилган вазифани биргаликда, ўзаро ҳурмат билан, осон ва тезкор ҳал этиш кераклигини тушунишлари зарур.

- Aнъанавий таълим - "тингланг, эсланг, ишлатманг" каби усуллар билан олиб борилса,  STEAM - "ёндашинг - ўрганинг - ҳаракат қилинг - амалда қўлланг"  тамойилларидан ташкил топади. Аминманки, ушбу фестивалда таълим соҳаси бўйича илғор халқаро тажрибаларга қизиққан ҳар бир инсон ўзи учун янги ва қизиқарли маълумотларни топади, - дейди нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси раиси Феруза Вахабова.

Биринчи халқаро замонавий таълим усуллари фестивали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги кўмагида Нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси томонидан ўтказилмоқда. Тадбир ҳамкорлари MIND Champ (Ўзбекистон) ва New Generation (Украина).

 

Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги
Aхборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.