Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик!

2019.10.17 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги таълим тизимига масъул вазирлик, тегишли бошқарма ва ташкилот мутасаддиларидан иборат Республика ишчи гуруҳи Фарғона вилояти мактабларида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Хусусан, Юртбошимиз раислигида жорий йилнинг 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари мавзусида бўлиб ўтган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вилоятдаги таълим муассасаларида бўлиб, мактабларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Жумладан, Фарғона вилоятидаги 1-аниқ ва ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига ташрифи давомида педагогларнинг сифат таркиби ва касбий маҳорати билан боғлиқ масалалар бўйича ўқитувчилар билан давра суҳбати ҳамда 11-синф ўқувчилари билан "Вазир соати"ни ўтказди.

Марғилон шаҳридаги 24-умумтаьлим мактабда бўлиб, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш бўйича мактаб ўқитувчиларига тавсиялар берилди. Учкўприк туманидаги 21-мактабида таълим сифатини янада кўтариш, халқ таълими соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, ўқитувчининг жамиятдаги обрўсини ошириш юзасидан ўқитувчилар билан суҳбатлар ташкил этилди.

Ҳудудлардаги умумтаълим мактабларда ўқувчиларнинг билим олиши учун етарли шарт-шароит яратиш бўйича мавжуд ҳолат юзасидан Фурқат туманидаги 34-ИДУМ маъмурияти ҳамда ўқувчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари ўрганилди.

Қўқон шаҳридаги 33-мактабга ташриф давомида Халқ таълими вазири томонидан мактабнинг фан ўқитувчиларига 1 соатлик “Вазир соати” дарслари ўтказилди. Педагоглар билан таълим сифатини ошириш бўйича фикр алмашилди.

Жойларда вазир томонидан “Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик!” шиорини дастуриламал қилиб, мактаб таълимини ривожлантиришга йўналтирилган буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига етакчилик қилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, Фарғона вилояти, Фурқат туманида мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти ва профессор ўқитувчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев ва проректори Т.А.Бобомуротов 305 нафар ота-онага “Оила - маҳалла - таълим муассасаси” концепциясини амалга ошириш юзасидан тавсиялар берди. Мактабларда таълим сифатини оширишда ота-онанинг роли, жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш тўғрисида сўз юритилди.

Мамлакатимизда таълим тизимидаги ислоҳотлар билан ота-оналар таништирилди. Мактаб ўқитувчисини мавқеини оширишда “Устозим - ҳаётим чироғи” мавзусида ҳар бир ўқувчи тақдимот ўтказиши кераклигига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ҳар бир ота-она фарзандини чуқур билим олишида ўз ҳиссасини қўшиши, оиласи, маҳалласи билан фахрланиш туйғусини шакллантириш мақсадида барча мактабларда “Оилам - менинг фахрим”, “Маҳаллам - менинг ғурурим” мавзусида тақдимотлар ўтказиш, ёшларни ватанпарварликка ундаш мақсадида “Келинг - Ватанимизга қанот бўлайлик” мавзуларида акциялар ўтказиш белгилаб олинди.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.