“Протяни Руку“ ташкилоти 102-мактаб-интернатида ўтказиши режалаштирилган хайрия акциясидан муассаса раҳбариятининг хабари йўқлиги аниқланди

2019.10.10 | Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйларига ёрдам бериб, уларни қўллаб-қувватлаймиз, деб ўзини таништирган “Протяни Руку“ ташкилоти томонидан Олмазор туманидаги 102-сонли заиф эшитувчилар мактаб-интернатида жорий йилнинг 19 октябрь куни хайрия акцияси ташкил этилиши ҳақидаги хабар тарқалди. Ушбу акция доирасида интернат тарбияланувчиларига иссиқ овқат ва ширинликлар тортилиши, шунингдек, турли танлов, маҳорат дарслари ҳамда ТЕАМ 7.22 жамоаси томонидан қизиқарли шоу ўтказилиши, бунинг учун эса турли маҳсулотлар керак бўлиши маълум қилинган. Хабарда ижтимоий тармоқ аъзоларидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам сўралган.

Олмазор туман халқ таълими бўлимининг Ишчи гуруҳи ушбу ҳолат бўйича тезкор ўрганиш ўтказганда, жорий йилнинг 19 октябрь куни 102-сонли мактаб-интернатида ҳеч қандай хайрия акцияси режалаштирилмаганлиги, бу маълумотлардан муассаса раҳбариятининг хабари йўқлиги аниқланди.

Мазкур мактаб-интернатида бугунги кунда 266 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Мактаб-интернат 2015, 2016 йилларда Инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирланган бўлиб, муассасада ўқувчиларнинг таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар мавжуд. Синф хоналари, ётоқхоналар, ошхона ва тўгарак хоналари замон талаблари асосида жиҳозланган. Ўқувчилар интернатда беш маҳал иссиқ овқат билан таъминланган.

Туман халқ таълими бўлими “Протяни Руку“ ташкилоти каби ташкилотлардан туман тасарруфидаги таълим муассасаларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар бўйича халқ таълими бўлимини огоҳлантириши ҳамда бу каби сохта маълумотларни тарқатмасликни сўраб қолади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.