Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимлари моддий рағбатлантирилади

2019.10.07 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан бирга умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, жамғарма умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларга таълим берадиган барча тур ва номдаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида ташкил этилади.

Жамғарма умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, педагог, психолог
ва кутубхона ходимларига ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш, педагог ходимларнинг касб маҳорати ва малакасини оширишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида ташкил этилади.

Жамғарманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог, психолог
ва кутубхона ходимларининг (улар умумий сонининг кўпи билан 50 фоизи) базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш йўли билан уларни моддий рағбатлантириш;

умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш;

тежалган маблағлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу маблағлар ҳисобидан ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида белгиланган тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади. Жамғарма умумтаълим муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида ташкил этилади.

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш
ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати
ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65-70 балл тўпласа - 10 фоиз;

71-75-балл тўпласа- 15 фоиз;

76-80 балл тўпласа - 20 фоиз;

81-85 балл тўпласа - 25 фоиз;

86-90 балл тўпласа - 30 фоиз;

91-95 балл тўпласа - 35 фоиз;

96-100 балл тўпласа - 40 фоиз.

Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65-75 балл тўпласа - 10 фоиз;

76-85-балл тўпласа- 15 фоиз;

86-100 балл тўпласа - 20 фоиз.

Умумтаълим муассасалари кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65-75 балл тўпласа - 10 фоиз;

76-85-балл тўпласа- 15 фоиз;

86-100 балл тўпласа - 20 фоиз.

Умумтаълим муассасалари психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

Шу билан бирга, халқ таълими тизимида биринчи марта мазкур хужжат билан ўқитувчилар учун ҳар ойлик 100 фоизлик устамалар жорий этилмоқда. Ушбу устама ҳақ олиш ҳуқуқини кўлга киритган педагог ходимлар (устама олиш даврида) шартли равишда “Аъло даражали” педагоглар деб юритилади.

Умумтаълим муассасаси раҳбарига Жамғарма маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш юқори турувчи ташкилот тавсия асосида берилиши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.