Сирдарё вилояти таълим сифати бўйича намунали ҳудудга айлантирилади

2019.10.03 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Давлатимиз раҳбари ҳузурида ўтказилган йиғилишда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, Президентимиз томонидан таълим сифати бўйича Сирдарё вилоятини намунали ҳудудга айлантириш ташаббуси илгари сурилди.

Мазкур вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 2 октябрь куни Сирдарё вилоят ҳокимлигида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов раислигида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбари Улуғбек Ташкенбаев, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов, Гулистон давлат университети ректори Муҳсин Ҳожиевлардан иборат Республика ишчи гуруҳининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда биринчи навбатда вилоятда мавжуд 309 та умумий ўрта таълим муассасаларини хатловдан ўтказиш, уларнинг моддий-техника базаси аҳволини ўрганиш, мактаб директорларининг менежерлик қобилиятлари ва билимлари, 13 минг нафардан ортиқ фан методистлари ва ўқитувчилар ҳамда 9 минг нафарга яқин ўқувчиларнинг билим даражаларини аниқлаган ҳолда вилоят халқ таълими тизимининг бугунги кундаги реал ҳолатини баҳолаш вазифаси атрофлича муҳокама қилинди.

 Шу мақсадда Давлат тест маркази томонидан вилоятдаги халқ таълими бошқаруви органлари ходимлари ва мактаб директорларининг раҳбарлик қобилияти, методист ва ўқитувчиларнинг тегишли фан бўйича билимларини тест синовидан ўтказиш ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан мактаб ўқувчиларининг билим даражасини ёзма ишлар орқали ўрганиш белгилаб олинди.

Ўрганиш натижалари ҳар томонлама таҳлил қилиниб, улар асосида ҳар бир мактаб, туман (шаҳар) кесимида ҳамда вилоят ва Республика даражасида Сирдарё вилоятида таълим сифатини ошириш юзасидан “йўл хариталари” ишлаб чиқилади.

Сирдарё вилояти умумтаълим муассасаларини ўрганиш давомида таълим жараёнида юзага келиши мумкин бўлган айрим ноқулайликларни ўқувчи, ўқитувчи, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари тўғри тушунишига умид билдирамиз.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.