“Фарзандимга китоб совға қиламан!”

2015.03.31 | Янгиликлар

 

“Фарзандимга китоб совға қиламан!”

2 апрель Халқаро болалар китоблари куни муносабати билан  “Фарзандимга китоб совға қиламан!” акцияси  ўтказилади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан  ташкил этилаётган мазкур акциядан  кўзланган асосий мақсад ўқувчиларнинг китобга бўлган қизиқишини рағбатлантириш, улар орасида китобхонлик кўникмаларини тарғиб қилиш, қолаверса, ота-оналарнинг эътиборини ўз фарзандининг китоб мутолаасига қаратишдан иборат.

Мазкур акция давомида 2 апрель куни Тошкент шаҳридаги Республика болалар кутубхонаси ҳамда юртимиздаги барча 1073 та ахборот-ресурс марказида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ташкил этилади. “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари доирасида сўнгги йилларда чоп этилган болалар адабиётлари кўргазмаси, ўқувчиларнинг севимли ёзувчи-шоирлари билан учрашувлар, турли маърифий тадбирлар, викториналар ташкил этилади. Қолаверса, шу куни акция давомида фаол иштирок этган ўқувчиларга таниқли болалар шоир ва ёзувчилари дастхати туширилган китоблар совға қилинади. Акция қатнашчилари ахборот-ресурс марказларининг китоб фонди, улар фаолияти билан яқиндан танишишлари мумкин.

Халқ таълими вазирлиги барчани мазкур акцияда фаол иштирок этишга ва фарзандларимизга дунёдаги энг қимматбаҳо хазина, содиқ дўст – китоб билан дўстлашишда шахсий намуна кўрсатишга чақиради.

 

Маълумот учун, Республикамизда жами 1073 та ахборот-ресурс маркази фаолият юритиб, уларнинг китоб  фонди 6 млн.  607 667 тани ташкил этади.

 

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.