Маҳорат ва ижодга бой жараёнлар

2019.09.12 | Янгиликлар

Навоий шаҳридаги 12-Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган ихтисослашган умумтаълим мактабида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” кўрик-танловининг Республика босқичи инглиз тили фани ўқитувчилари ўртасида бўлиб ўтди.

Юксак касб маҳоратига эга, илғор, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, касбий маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, аниқланган илғор иш тажрибаларни оммалаштириш мақсадида маҳорат ва ижодга бой жараён яъни “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2019” кўрик-танловининг Республика босқичини очилиш маросими жорий йилнинг 11сентябрь куни Навоий шаҳар 12-Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган ихтисослашган умумтаълим мактабида халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари инглиз тили фани ўқитувчилари ўртасида бўлиб ўтди.

Тадбирни очиб бериш учун Халқ таълими вазирлиги масъул ходими Н.Алимова сўзга чиқиб танлов иштирокчиларига муваффақият ва зафарлар тилаб, ҳакамлар ҳайъатини одилона баҳолаши ҳақида ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Н.Улуғбердиев барча вилоятлардан ташриф буюрган меҳмонларни табриклаб, иштирокчиларга омад тилаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПҚ-1875-сонлиқарори ижроси халқ таълими тизимида чет тилларни ўқитилишида катта муваффақиятларга эришаётганлиги бу ҳозирда ёш келажак авлоднинг инглиз тили фанига бўлган қизиқишларини ортишига сабаб бўлаётганлиги тўғрисида гапириб ўтдилар.

11-12 сентябрь куни танлов иштирокчиларининг мавзулари ва синфлари аниқланди. Ўқитувчиларга дарс ўтишлари учун синф хоналари тайёр ҳолатга келтирилиб, дарсга тайёргарлик кўришлари ҳамда кўрик-танловнинг учинчи шарти – онлайн тестни ўтказиш бўйича мактабда барча шароитлар яратиб берилди.

Маҳорат ва ижодга бой жараёнлар давом этмоқда.

Барча иштирокчиларга омад тилаб қоламиз!

Навоий вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.