“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” республика танловининг кимё фани Жиззахда ташкил этилди

2019.09.12 | Янгиликлар

Жиззах шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019”республика танлови кимё фани йўналиши бўйича ташкил этилди.

Дастлаб, республикадан бириктирилган вакиллар бошчилигида қуръа ташлаш йўли билан қайси иштирокчи нечанчи санада дарс ўтиши аниқлаб олинди. Сўнгра дарс ўтиш куни бўйича рўйхат шакллантирилди.

11-12 сентябрь кунлари иштирокчилар дарс ўтишга тайёргарлик кўрди. Иштирокчилар танловнинг “Дарс ўтиш” шартида кимё фани кабинетидаги проектор, экран, ноутбук, телевизор, магнитли доска, кимёвий элементлар даврий жадвали ва фанга оид стендлардан унумли фойдаланди. Ўқув лаборатория хонасидаги жиҳозлар ва реактивлар машғулот ўтказишда қулайлик яратди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан иштирокчиларни белгиланган мезонлар асосида баҳоланиб, шаффофлик, адолат ва сифат тамойилларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқда.

Шу билан бир қаторда, вилоятнинг диққатга сазовор жойларига Республикамиздаги барча ҳудудлардан ташриф буюрган иштирокчиларнинг саёҳатлари ташкил этилди. 

Жиззах вилояти ХТБ 
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.