Мусиқа фанидан “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” кўрик-танловига Наманган мезбонлик қилмоқда

2019.09.12 | Янгиликлар

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови устоз-муаллимларнинг билим-маҳорати ва тажрибасини синаш баробарида уларнинг таълим жараёнида илғор услубларни қўллаш, замонавий педагогик технология, инновацион усуллардан фойдаланиш борасидаги салоҳиятини янада тоблашга хизмат қилиб келмоқда.

Наманганда танловнинг дастлабки шаҳар ва туман, вилоят босқичлари ўқитувчиларнинг фаол иштироки билан қизғин баҳсларга бой тарзда ўтказилган эди. Дастлабки босқичда 14 та фан йўналиши, яъни бошланғич таълим, мусиқа, жисмоний тарбия, физика, кимё, биология, география, информатика, математика, инглиз тили, она тили ва адабиёти, ўзбек тили, давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари бўйича 6694 нафар ўқитувчи Халқ таълими вазирлигинингFacebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали иштирок этди. Тест топшириш, дарс ишланма ёзиш, дарс машғулоти ўтиш каби жараёнлар билан кечган галдаги босқич якунларига кўра жами қатнашчилардан 13 нафари ғолиб бўлди.

Танловнинг Республика босқичида жисмоний тарбия, биология, инглиз тили фанларидан Наманган шаҳри, бошланғич таълим ва мусиқа бўйича Норин, давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда информатикадан Мингбулоқ, физикадан Уйчи, кимё фанидан Поп, математикадан Тўрақўрғон, она тили ва адабиётидан Учқўрғон, ўзбек тилидан Янгиқўрғон, география фанидан Наманган тумани вакиллари ўз билимини намоён этди.

Айни пайтда билим ва маҳорат, салоҳият баҳсининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусиқа фани бўйича танловнинг республика босқичига Наманган мезбонлик қилмоқда.Иштирокчилар натижалари инновацион ғояларни баҳолаш, интернет орқали овоз бериш, дарс машғулотларини ўтиш, тест натижаларига кўра 100 баллик тизимда баҳоланади. Жараёнлар Наманган шаҳридаги 48-умумтаълим мактабида қизғин бошланди. Танловнинг иккинчи куни ғолибликка даъвогарлар умумтаълим мактабларида ўз йўналиши бўйича очиқ дарс ўтади. Учинчи куни эса тест синовлари бажарилади.

- Танловга ҳар томонлама муносиб тайёргарлик кўрилганидан мамнунмиз, - дейди иштирокчилардан бири Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги 23-умумтаълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси Шаҳноза Бердиева. - Бор билим ва салоҳиятимизни ишга соляпмиз. Муҳими, танловдаги иштирокимиз ўқувчиларимизга мусиқа илмини янада пухта ва мукаммал ўргатиш борасидаги маҳоратимизни тоблаётганидир.

Танловда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 12 нафар иштирокчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Наманган вилояти ХТБ 
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.