Хоразм вилоятида “Давлат ҳуқуқи ва асослари” фанидан “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда

2019.09.10 | Янгиликлар

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” кўрик-танловининг “Давлат ҳуқуқи ва асослари” фани бўйича Республика босқичи Хоразм вилоятида бўлиб ўтмоқда.

Танловнинг дарс ўтиш босқичи Урганч шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактабида, тест жараёнлари эса 29-умумий ўрта таълим мактабда ўтказилиши режалаштирилган. Танловнинг очилиш маросими 10 сентябрь куни ўтказилди.

Тадбирни Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров очиб берди. Танловда ҳудудий босқичда ғолиб бўлган 14 нафар ўқитувчи иштирок этмоқда.

14 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзолари ўз иш фаолиятини бошлади. Улар қуръа ташлаш йўли билан иштирокчиларнинг дарс машғулотини ўтиш санаси, мавзуси ва синфларини аниқлаб олди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.