Тошкент шаҳридаги 81 та мактабга асосий квотадан ташқари қабул 10 август кунидан бошлаб мактабларнинг ўзида амалга оширилади

2019.08.07 | Янгиликлар

Аввал хабар берилганидек, бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги болаларни устувор ҳуқуқини таъминлаш ҳамда қабул жараёнларини шаффоф механизмини жорий этиш мақсадида давлат хизматлари марказлари орқали мактабларга болаларни қабул қилиш бўйича маъмурий регламент ишлаб чиқилган эди. Шу кунга қадар Тошкент шаҳридаги 81 та мактабга 4 минг нафарга яқин тегишли микроҳудудда яшаётган ўқувчилар хеч қандай тўсиқларсиз, таниш-билишчиликсиз, бепул қабул қилингани кўпчилик ота-оналар томонидан ижобий эътироф этилди.

(маълумот учунаввалги йилларда ушбу мактабларга бириктирилган микроҳудуддан болаларни тўғридан-тўғри қабул қилиш имконияти бўлмаган, турли сунъий тўсиқлар, коррупция ҳолатларига йўл қўйилиб, натижада микроҳудудда истиқомат қилаётган минглаб болалар яшаш манзилидан узоқда жойлашган бошқа мактабларда ўқишга мажбур бўлган)

7 август куни, кенг жамоатчилик, ота-оналар ва аҳолимизнинг фикрларини инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги қарори билан тасдиқланган “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” га қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, мактабда асосий квотадан кейин қолиши мумкин бўлган бўш ўринларга Кузатув кенгаши томонидан белгиланадиган бир маротабалик ихтиёрий тўлов асосида қабул қилиш тартиби бўйича эътирозлар бўлгани сабабли, ушбу бир маротабалик тўлов бутунлай бекор қилинди. Шунингдек, болаларнинг қўшимча квота асосида давлат хизматлари маркази орқали қабул қилиш бўйича ундириладиган йиғим бекор қилинди.

Ҳурматли ота-оналар!

Давлат хизматлари марказларида кўпсонли хизматлар кўрсатилишини инобатга олиб, ортиқча навбатларни олдини олиш мақсадида ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг таклифларини инобатга олиб жорий йилнинг 10 августидан бошлаб, фарзандингизни жойлаштириш учун тўғридан-тўғри мактабларга мурожаат қилишларингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз: Тошкент шаҳридаги давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинаётган 81 та умумтаълим муассасасида ҳозирги кунда ўқувчилар сони сиғимига нисбатан 2-3 баробар ортиб кетганлиги, санитар-гигиеник меъёрларга мос келмаслиги, ўқувчилар 2-3 сменада таълим олишлари, синфларда ўқувчилар сони 45-50 нафарга етиб келганлиги боис, ушбу мактабларда ўқувчиларни қабул қилиш бўйича регламент ишлаб чиқилган эди. Шунинг учун, ушбу мактабларда асосий квотадан ташқари фақат уларнинг мавжуд имкониятидан келиб чиқибгина қўшимча ўқувчи олиш мумкин бўлади.

Шу боис, Вазирлик ота-оналарга фарзандларини ўзларининг бириктирилган микроҳудуддаги мактабларга, яъни Тошкент шаҳридаги бошқа 228 та мактабларнинг бирига жойлаштиришни тавсия этади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.