Халқ таълими вазирлигида миллий ўзбек мактабининг сифати ва нуфузини ошириш бўйича ишчи гуруҳининг илк йиғилиши бўлиб ўтди

2019.07.31 | Янгиликлар

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида ўтган йиғилишда Тошкент шаҳридаги яхшироқ натижаларга эришган асосан ўзбек тилида дарс бериладиган мактаблар директорлари иштирок этди.

Учрашувда иштирокчилар томонидан миллий ўзбек мактабининг сифати ва нуфузини ошириш масалалари кўриб чиқилди. Мазкур мактабларда қандай қилиб таълим сифати оширилганлиги ва ота-оналар ўртасида талаб юқори бўлишига эришилганлиги бўйича фикр алмашилди.

Мактаб директорлари ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, тажрибали ҳамда юқори малакали педагогларни рағбатлантириш тизимини қайта кўриб чиқиш кераклиги таклифини берди.

Бундан ташқари, мактабда баъзи фанларни чуқурлаштириб ўқитиш ва 10-11-синфларда ўқувчи қизиқишига қараб фанларни танлаш имкониятини берадиган тизимни жорий этиш таклиф этилди.

Учрашув давомида иштирокчилар билан биргаликда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, мактабларда таълим сифатини ошириш бўйича ишчи гуруҳ мунтазам равишда йиғилиш ўтказади. Таълимга оид муаммо ҳамда тизимни ривожлантиришга қаратилган таклифларни кўриб чиқади.

Халқ таълими вазирлиги давлат тилида дарс бериладиган мактабларни янада ривожлантириш бўйича жамоатчилик таклифларини ҳам кўриб чиқишга тайёр. Ўз таклифларингизни қуйидаги ҳавола орқали юборишингиз мумкин:

https://docs.google.com/forms/d/1h302Ze-0kH7WBT1Zn1hILRhiW2j85zdm3L5eC_nm2s8/viewform?chromeless=1&edit_requested=true

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.