Онлайн платформадаги виртуал ҳамкасблар учрашуви

2019.07.23 | Янгиликлар

19 июль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Шарқ аёли” Халқаро хотин-қизлар жамоат фонди ҳамкорлигида “Телеграмм” мессенжеридаги @filologi_uz рус тили фани филолог-ўқитувчилари гуруҳининг II қурултойи бўлиб ўтди.

Унда соҳа вакиллари, республикамизнинг турли ўлкаларидан ташриф буюрган ўз ишининг моҳир мутахассислари: профессор, докторант, филология фани номзодлари, рус тили дарсликлари муаллифлари ҳамда новатор-муаллимлар, қисқача айтганда, 160 нафардан зиёд рус тили фани ўқитувчилари қатнашди.

Илк маротаба 2018 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган ва барчада ёрқин таассуротлар қолдирган мазкур қурултойнинг асосий мақсади республикамизнинг илғор фикрли ижодкор ўқитувчилари ёрдамида фан ўқитувчиларига рус тили фанининг ўқитилишида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда услубий кўмак кўрсатишдан иборатдир.

Айтиш жоизки, @filologi_uz гуруҳи 2016 йили Яшнобод туманидаги 226-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси Мақсуд Суванов томонидан ўз касбини фидойилари ёрдамида ёш мутахассис ўқитувчиларга услубий ёрдам бериш, рус тили фанини ёш авлодга самарали ўқитиш мақсадида очилган эди. Ҳозирги пайтда мазкур гуруҳ аъзолари сони 6,4 минг нафардан ошиқ бўлиб, гуруҳ фаоллари Барно Турсуналива, Моника Шаряева, Мукаррам Мирзажанова, Зулхумор Исакжанова, Дилфуза Бобоева сингари муаллимлар ўзларининг иш тажрибалари билан кўпчилкка ибрат бўлиб келмоқдалар.

Анжуманда “Шарқ аёли” Халқаро хотин-қизлар жамоат фонди раиси Сайёра Атабаева, шунингдек, Қўқон шаҳар хокимияти, Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси вакиллари сўзга чиқди. Шунингдек, тадбирда Наманган давлат университети профессори Фарид Габдулхаков, докторант Расима Габдулхакова, филология фанлари номзоди Ўлмас Караматова, рус тили фани дарсликлари муаллифлари Зулфия Абдураимова, Юлия Мусурманова ҳамда мамлакатимиз турли ҳудудларидан келган илғор педагоглар Марвар Шарафутдинова, Альбина Салоҳиддинова, Зулхумор Исакжанова, Тўлқин Алибоев, Наталья Неблиенко, Венера Акбашева, Олима Саидова рус тили фани олдида турган муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида фикр юритдилар.

Якунда иштирокчиларга “Шарқ аёли” Халқаро хотин-қизлар жамоат фонди ҳамда @filologi_uz гуруҳи томонидан махсус дипломлар, қурултой қатнашчиларига эсдалик совғалар ва сертификатлар тақдим этилди.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.