Ота-оналар учун онлайн харита ёрдамида мактаб жойлашуви ва микроҳудудни аниқлашга ёрдам берувчи хизмат ишга тушди

2019.07.21 | Янгиликлар

Ота-оналар учун онлайн харита ёрдамида мактаб жойлашуви ва тегишли микроҳудудни аниқлашга ёрдам берадиган замонавий хизмат ишга тушди.

Янги хизмат – gis.uzedu.uz – ота-оналарга ўзларининг микроҳудудлари ва уларнинг ҳудудларидаги мактабларни аниқлаб олиш имкониятини беради.

Ҳозирги кунда мазкур хизмат тест режимида фаолият юритмоқда. Онлайн харитага Тошкент шаҳридаги барча мактаблар микроҳудудлари билан киритилган.

Хизматдан фойдаланиш учун сайтга кириш керак ва Toshkent shahri xalq ta’limi bosh boshqarmasi ни ҳамда тегишли туманни танлаш лозим. Шундан кейин Maktablarni ko‘rish тугмасини босиш керак ва тизим харитада мактабларни кўрсатади (қизил билан янги қабул тизими жорий этилаётган мактаблар белгиланган).

Янги хизмат Халқ таълими соҳасида АКТни ривожлантириш маркази ходимлари томонидан яратилган. Хизмат республикадаги барча мактаблар жойлашувини кўрсатади. Келажакда хизмат кенгайтирилиб, республикадаги барча мактабларнинг микроҳудудларини кўриш имконияти яратилади.

Сайтда алоқа учун маълумотлар жойлаштирилган бўлиб, фойдаланувчилар тизимни такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларни билдиришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мактабларнинг микроҳудудлари туман ҳокимиятлари қарори билан тасдиқланади.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.