Фан олимпиадаси ғолиблари жорий йилда қайси йўналишларга имтиҳонсиз давлат гранти асосида кира олиши мумкинлиги ҳақидаги рўйхат тасдиқланди

2019.07.11 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаситаълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси фан олимпиадаси ғолиблари жорий йилда олий ўқув юртларининг қайси йўналишларга имтиҳонсиз, давлат гранти асосида кира олиши мумкинлиги ҳақидаги рўйхатни эълон қилди. 

Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Олимпиада фани ва танловлар билан олий таълим йўналишлари ўртасидаги касбий мувофиқлик тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадаларида 1–3-ўринларни олган ўрта махсус ўқув муассасалари битирувчилари ва умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари тест ва қўшимча имтиҳонларсиз олий ўқув юртларига қабул қилинади.

Бунда олий ўқув юрти мутахассисликлари ва олимпиадалар фанлари ўртасидаги мувофиқлик инобатга олинади.

Олимпиаданинг республика босқичи 18 та умумтаълим фанларидан (махсус мактаб-интернати ўқувчилари учун она тили ва адабиёт ҳамда математика фанларидан) ўтказилди.

Мазкур босқичда 1059 нафар (448 нафари академик лицей ва касб-ҳунар коллежи, 611 нафари мактаб ўқувчилари) ўқувчилар иштирок этди.

Олимпиаданинг республика босқичи якунига кўра, жами 18 та фандан 53 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди ва шундан 20 нафари 1-ўринга, 18 нафари 2-ўринга ва 15 нафари 3-ўринга сазовор бўлди.

Ўқувчилар ўртасида ўтказилган умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадасининг IV босқичи ғолиблари рўйхати.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.