Наманганда Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб очилди

2019.06.18 | Янгиликлар

Наманган ёшлар марказида Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабининг тантанали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, Наманган вилояти ва шаҳар ҳокимлиги, халқ таълими соҳалари мутасаддилари, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан устоз-муаллимлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

Тадбир давомида Ал-Беруний мактабининг имкониятлари, ундаги ўқитиш ва таълимни ташкил этиш жараёнлари, хорижий тажриба ва амалиёт билан боғлиқ жиҳатлар, халқаро ҳамкорлик, хусусан, нуфузли халқаро ташкилотлар билан биргаликда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ҳамда уларнинг самаралари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Пойтахтдан кейин иккинчи бўлиб Наманганда ташкил этилаётган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабида дарсларни хорижий давлатларда таълим олган, малакали ва тажрибали ўқитувчилар олиб боради. Қизларнинг барча замонавий фанларни мукаммал эгаллаши учун жаҳоннинг ривожланган давлатларидаги каби қулайликлар яратилади. Бундан ташқари, дарсдан ташқари машғулотларда хореография, санъат, маданият, нотиқлик маҳорати каби ўнлаб йўналишлари бўйича сабоқ берилади.

Наманган шаҳрида ташкил этилган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабига жорий ўқув йилида 1-синфдан 11-синфгача жами 220 нафар қизларни қабул қилиш кўзда тутилган. Айни пайтда истеъдодлар илм масканига қабул жараёнлари қизғин давом этмоқда.

Наманган вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.