Сурхондарё вилояти битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар топширилди

2019.06.14 | Янгиликлар

Сурхондарё вилояти умумтаълим мактабларини аъло баҳога тамомлаган битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги ва вилоятдаги ташкилот ҳамда идоралар мутасадди ходимлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, мактаб ва мактаб-интернатлар директорлари, ўқитувчилар, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда энг иқтидорли ўқувчиларнинг 220 нафари олтин ва 181 нафари кумуш медал билан тақдирланди.

Умумтаълим мактаблари битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тантанали тадбири иштирокчилари учун Ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуасига ҳамда Археология музейига саёҳат ташкиллаштирилди.

Тадбир давомида жорий йилнинг 6-11 июнь кунлари Тошкент шаҳрида умумтаълим фанлари бўйича 11-синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган Республика фан олимпиадасининг якуний босқичида юқори натижаларни қайд этган ўқувчилар ҳам вилоят халқ таълими бошқармаси ва вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” Республика танловининг вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланма олган ғолибларга вилоят ҳокимлиги ва вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан совғалар топширилди.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.