“Илм-фан келажак пойдевори”шиори остида ўқувчи-қизлар саммити ўтказилди

2019.06.13 | Янгиликлар

Ўқувчи-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касб-ҳунарга ўргатиш, миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида “Илм-фан - келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ўтказилди.

Саммитнинг очилиш маросимида Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зебо Раҳмонова Президентимизнинг ижтимоий, маънавий-маданий соҳани ривожлантиришга оид бешинчи ташаббусида ҳам хотин-қизлар билан ишлаш масалалари, ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш эканлигини алоҳида таъкидлади.

Саммитда 150 нафар ўқувчи-қизлар фаол иштирок этди. Саммит якунида юртбошимиз томонидан “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш” бўйича 5 та муҳим ташаббус тақдимоти намойиш қилинди.

Саммит иштирокчилари ҳамкор ташкилотлар томонидан сертификатлар билан тақдирланди.

Самарқанд вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.