Миллий университетнинг 4-курс талабаси С.Бозорбоев ХТВнинг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаментида иш бошлади

2019.06.03 | Янгиликлар

Ўзбекистон Миллий университети, математика факультетининг 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев Халқ таълими вазирлигида янги ташкил этилаётган Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаментида иш бошлади.

24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди. Мазкур учрашувда С.Бозорбоев ўз тажрибаси, шунингдек, С.Сирожиддинов номидаги академик лицейи ўқувчиларини халқаро олимпиадага тайёргарлик жараёни ҳамда Россияда бўлиб ўтган танловларда муносиб иштироки хусусида тўхталиб ўтган эди.

Юртбошимиз Сардор Бозорбоевни Халқ таълими вазирлигига ишга олиш бўйича таклиф берди.

Халқ таълими вазирлигида Сардор Бозорбоев Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаментида ўз фаолиятини бошлади. Сардор Бозорбоев ўз тажрибасидан фойдаланиб, ёшларни турли олимпиадаларга тайёрлайди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.