Темуржон Комилов Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

2019.05.21 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 20 май куни Халқ таълими вазири ўринбосарини тайинлади.

Президент қарорига кўра, Темуржон Комилов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини эгаллади. У халқ таълими соҳасида молиявий-иқтисодий масалаларга масъул ҳисобланади.

Темуржон Комилов халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши бўйича Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 2004 йил бакалаврият ва 2006 йили магистратурани тамомлаган. 2005-2017 йилларда давлат органларида фаолият юритган.

2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида ишлаб келган. 2018 йилда у Ҳисоб палатасининг Бюджет тизими бюджетлари шакллантирилиши ва харажат қисми ижро этилишини назорат қилиш шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келган.

Темуржон Комилов айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори сифатида фаолият олиб бораётган Атабек Назиров ўрнини эгаллади. Эслатиб ўтамиз, Атабек Назиров 2019 йил январь ойида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланган.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.